Дэвид Бекҳэм марҳум қиролича билан видолашиш учун 12 соатдан кўп навбат кутди
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва сардори Дэвид Бекҳэм марҳум қиролича Елизавета II тобути сақланаётган Вестминстер саройига кириш учун 12 соатдан зиёд навбатда турди, деб хабар берди Sky News.
Sky News журналистлари маҳаллий вақт билан соат 14:00 лар атрофида Бекҳэмни суҳбатга тортиб, 12 соатдан буён навбат кутаётганини аниқлашди. Собиқ футболчи Буюк Британиянинг «ўзгача» қироличасига эҳтиром кўрсатиш учун келганини айтди.
Мавзуга оид: Елизавета II тобути олдида навбатчилик қилаётган қўриқчи ҳушидан кетиб йиқилди (видео)
Бэкҳэмнинг таъкидлашича, ҳаётида британ монархияси билан боғлиқ энг эсда қоларли воқеа унга Британия империяси ордени топширилгани бўлган. «Жуда омадим келган, бир неча марта Ҳазрати олиялари билан ёнма-ён туриш бахтига мушарраф бўлганман. Бугун қайғули, аммо эслаб қолиш керак бўлган кун», — деди Бекҳэм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter