Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутатлар вазирларни истеъфога чиқаришни таклиф қилиши мумкин бўлади

Депутатлар вазирларни истеъфога чиқаришни таклиф қилиши мумкин бўлади

Депутатлар энди ҳукумат аъзосини истеъфога чиқариш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.

Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг йиғилишида айтиб ўтилди. 

— Конституциявий қонун лойиҳасида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис ва Президент олдидаги масъулияти кучайтирилмоқда, — деди депутат Ўрол Ўрозбоев. —

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини Президент томонидан белгилаб берилган ижро этувчи ҳокимиятнинг асосий йўналишлари доирасида амалга ошириши белгиланмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамасининг муайян аъзосининг ўз фаолияти юзасидан ҳисоботини эшитиш ҳамда зарур бўлганда, уни истеъфога чиқариш тўғрисида Президент кўриб чиқиши учун таклиф киритиш ваколати берилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг