Депутат рус тилида қўйилаётган қонун лойиҳалари ҳақида: «Айрим муаммоларга вақт топмаяпмиз»
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқотда журналистлар томонидан «Regulation.gov.uz» сайти орқали жамоатчилик муҳокамасига қўйилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг аксарияти нега рус тилида экани, давлат тилидаги варианти йўқлиги, нега депутатлар шунга муносабат билдирмаётгани, ташаббус кўрсатмаётгани хусусида савол берилди.
«Дўстимизнинг эътирозлари тўғри. Айрим соҳалардаги муаммоларга вақт топмаяпмиз, — деди депутат Ислом Хушвақтов. — Журналистлар билан тез-тез учрашиб, кўпроқ мулоқот қилишимиз, таклифлар олиб туришимиз керак. Бу эътирозларни ёзиб олдик, буни тегишли қўмита раиси ва Спикерга етказамиз».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter