Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депрессияга қарши курашишнинг энг оддий усули аниқланди

Депрессияга қарши курашишнинг энг оддий усули аниқланди

Фото: «Omsk.kp.ru»

Халқаро илмий гуруҳ аъзолари жисмоний фаолият руҳий тушкунликнинг ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини аниқлади. Таъкидланишича, тадқиқотчилар 266 939 нафар ақлий соғлом кишининг 49 та  тадқиқот натижаларини таҳлил қилдилар. Уларнинг 47 фоизи эркаклардир.

Мониторингнинг ўртача муддати 7,4 йилни ташкил этди. Кузатув давомида тана вазни, ёмон одатлар мавжудлиги ва умумий жисмоний кўрсаткичлар ҳисобга олинди.

Мутахассисларнинг аниқлашича, жисмоний фаоллиги юқори бўлган одамларнинг ёши ёки яшаш жойидан қатъи назар депрессия ривожланиши эҳтимоли камроқ экан.

Улар депрессиянинг ривожланишида спортнинг таъсирини таҳлил қилишни режалаштиришмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг