Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки ҳудудда «учар раҳбарлар» қўлга олинди

Икки ҳудудда «учар раҳбарлар» қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Q.a.» МЧЖ раҳбари Д.А. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан «Х.» МФЙда яшовчи 60 нафар аҳоли хонадонига иссиқхона қуриш учун ажратилган 2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали бошқа мақсадлар учун сарфлаб, талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда «K.G.» ва «S.Y.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан АИТБ «Ипак йўли» Миробод филиали ҳамда АТБ «InfinBANK» Учтепа филиалидан айланма маблағларини тўлдириш учун жами 900 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг