Деновда яширин цехнинг кирдикорлари очиқланди
Денов туманида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро М.Д. яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин равишда қўлбола ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 1 020 кг техник чигит, 448 литр қора рангли ёғга ўхшаш суюқлик, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter