Деҳқонободда бир метр қалинликда қор ёғди (фото)
Қорли кунлар соғинчи. Қизиғ-а, сўнгги йилларда шундай бир туйғу кучайди. Кучаядиямда, ахир, мириқиб қорбўрон ўйнамаган, кўчаларда чана учмаган, юзлари қизариб қорда ўйнаш завқини чинакамига ҳис қилмаган авлод бугун мактабнинг юқори синфларига қатнаяпти.
Катталар эса аҳён-аҳёнда учқунлаган қорга қараб, ўша болаликдаги завқни энтикиб эслашади...
Ўтган дам олиш кунлари республикамизнинг кўпгина ҳудудларида қор ёғди. Баъзи ҳудудларда у тез эриб кетган бўлса, тоғли жойларда жуда қалин қор тушибди.
Қашқадарё вилоятининг Сурхондарё билан чегарадош Деҳқонобод туманидаги Ойбек тоғи ён-бағирларида ёққан қор қалинлиги салкам бир метрга етган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бу ҳудуд учун қалин қор тушиши ноодатий ҳодиса.
«Xabar.uz» сайти таҳририятига Деҳқонобод туманидаги Дўконхона ва Оқработ қишлоқларида ёққан қор манзараси акс этган фотолар келиб тушди. Фотосуратлар ҳаваскорона олинган бўлса-да, манзаранинг ўзиёқ инсонга завқ беради. Шундай қорларни соғинганмиз, ахир...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter