Давлат хизматлари агентлигида кутиш вақтини бекор ўтказмаслик учун кутубхона ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан «Бухоро китоб олами» савдо мажмуаси ҳамкорлигида вилоят давлат хизматлари агентлигида кутубхона ташкил этилди.
Давлат хизматлари агентлигига бир кунда мингга яқин ташриф буюрувчи фуқаролар учун 500 номдаги бадиий адабиётлардан иборат кичик кутубхона фаолияти йўлга қўйилди. Мижозларнинг кутубхонага бепул аъзо бўлишлари таъминланган.
«Давлат хизматлари агентлигида кутубхона ташкил этилишидан кўзланган мақсад фуқароларнинг кутиш дақиқаларини бекор сарфламасликларига қаратилган. Бундан ташқари, 150 номдаги китобларнинг электрон вариантлари базаси ҳам яратилди. Китобхонлар «OR channer veader» дастури ёрдамида китобларнинг электрон шаклларини юклаб олишлари мумкин»,-дейди агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Гулнора Самиева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter