Давлат тилини ривожлантириш департаменти бўйича низом тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Низомга кўра, Давлат тилини ривожлантириш департаменти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Низом билан Департаментнинг асосий вазифалари белгиланди.
Давлат тилини ривожлантириш, давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.
Департамент тузилмаси Президент томонидан тасдиқланади.
Маълумот учун: Давлат тилини ривожлантириш департаменти Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги Фармони билан ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter