Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат тест маркази ходимларига ҳам Тошкент пропискаси берилади

Давлат тест маркази ходимларига ҳам Тошкент пропискаси берилади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларини прописка қилдириш ҳуқуқига эга ташкилотлар сони 80 тага етди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 март куни имзоланган №191-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 79 та ташкилот мавжуд эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг