«18 йил деганда Тошкентда пропискага ўтганман» — Шавкат Мирзиёев
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент шаҳрида сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари уй-жой қурилиши ва прописка масаласида амалга оширилган ишлар ҳақида гапириб ўтди.
— Жиззахда туғилдим, аммо 18 ёшимдан буён Тошкентдаман. Шу ерда ўқидим, билим ва тарбия олдим.
Ётоқхоналарда яшаганман, квартираларда турганман. Бу муаммоларни ўзим яхши биламан, биров айтмаган менга.
Нима учун кўп уй қуришга ҳаракат қиляпмиз? Чунки уйсизлик азобини шахсан ўзим бошимдан ўтказганман. Тошкентга келганимдан кейин 18 йил ўтгандан кейин пропискага ўтганман. Катта мамлакатда яшаб, шаҳарга прописка қўйиш мумкин эмас эди.
Шунинг учун ҳам президентлик лавозимида иш бошлашим билан уй-жой қуришга, шароитларни яхшилашга ҳаракат қилдик, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter