АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ўтган йиғилишда юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Жумладан:
- товар газ етказиб бериш ҳажмини суткасига 5 миллион куб метрга ошириш;
- 2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни бензинга ўтказиш;
- хорижий давлатлар билан қўшимча табиий газ, электр энергияси, кўмир, мазут харид қилиш бўйича музокараларни жадаллаштириш;
- 2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туриш;
- биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензини кунлик ҳажмини ошириш;
- АИ-80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter