Давлат тадбирларида озиқ-овқат истеъмолининг тегишли меъёри белгиланади
Жорий йил 31 майдаги Президентнинг тегишли қарорига асосан умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида «Оқилона истеъмол» дастури ишлаб чиқилади.
Мазкур дастур 2023 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ушбу дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
- давлат органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда озиқ-овқат истеъмолининг оқилона меъёрини белгилаш, ортиқча истеъмолни камайтириш, шу жумладан бир шахсга бир марталаик овқатланиш меъёрини белгилаш;
- умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;
- аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш;
- исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўллаш ва назорат механизмларини ўнатиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter