Қорақалпоғистондаги тезкор тадбирда дорифурушлар ушланди

Қорақалпоғистон Республикасида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Амударё, Қораўзак, Тахиатош, Тахтакўпир тумани бўлимлари, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.
Унда фуқаро Г.С. 360 дона, фуқаро К.М. 120 дона, фуқаро Т.А. 4 қути ҳамда фуқаролар Р.У. ва А.К. 2 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, улардан ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter