Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Беҳзод Мусаев — Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда «Хаbar.uz»га ўз манбаси хабар берди.

Бизга маълум қилишларича, Мусаев Беҳзод Анварович Президент қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. 12 март куни соат 22:30 ларда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Беҳзод Мусаевни жамоага таништирган. Ушбу маълумотни Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати ҳам тасдиқлади.

Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитасига бегона эмас. Бундан аввал ҳам у мазкур идорада биринчи ўринбосар сифатида фаолият юритган. Ундан аввал эса Ҳисоб палатасига раҳбарлик қилган.

Ҳозирча «Xabar.uz»га Б.Мусаевнинг қайси йили ва қандай сабабга кўра Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарлигидан четлатилгани маълум эмас. Шунингдек, оралиқ даврда унинг қаерда ишлаганини ҳам аниқлашнинг имкони бўлмади. Шуниси аниқки, мазкур лавозим анча вақтдан бери вакант бўлиб турганди.

Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг