Давлат божхона қўмитаси раиси алмашди
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олинди. Бу ҳақда қўмита сайтида хабар берилди.
Эндиликда қўмитага Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, генерал-майор Муроджон Бердиалиевич Азимов янги раис этиб тайинланди.
Эслатиб ўтиш керак, Муиджон Тоҳирий 2016 йилнинг декабрида Зоҳид Дўсанов ўрнига Давлат божхона қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter