Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Ҳиндистоннинг илғор тажрибаси асосида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.
Қуйидагилар Технопаркнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- ахборот технологиялари соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларини амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришда, венчур молиялаштириш асосида кўмаклашиш;
- юқори технологияли маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш тармоғини амалга ошириш учун илмий, таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини интеграциялаш;
- ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар синфини яратиш мақсадида ёш мутахассисларни ўқитиш;
- маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.
Технопарк Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси томонидан бошқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter