Дард устига чипқон: Хитойда янги вирус пайдо бўлди
Хитойнинг коронавирус тарқаган Хубэй провинциясига қўшни Хунань провинциясида парранда гриппи қайд этилди. «Life» ёзишича, бу ҳақда ХХР қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
«Хунань провинциясининг Шаоян шаҳри Шуанцин туманидаги фермалардан бирида юқори патогенли H5N1 парранда гриппи қайд этилди», — дейилади хабарда.
Хабарга кўра, парранда гриппи оқибатида 4500 та товуқ нобуд бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter