Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даниядан Болгариягача: Европа иттифоқи мамлакатларида меҳнатга қанча тўлашади?

Даниядан Болгариягача: Европа иттифоқи мамлакатларида меҳнатга қанча тўлашади?

Фото: «RUS Delfi»

Европа иттифоқи мамлакатларида меҳнати энг қадрланадиган инсонлар — данияликлар ва люксембургликлар, деб ёзмоқда «Regnum».

Австриянинг «Die Presse» газетаси Германия федерал статистика бошқармасига асосланиб хабар беришича, 2019 йилнинг биринчи чорагида Данияда меҳнатнинг бир соати учун ўртача ҳақ 44,7 еврони ташкил этган, Люксембургда эса — €40,3.

Кейинги ўринларда Бельгия ва Швеция — €40 ва €39,3 дан. Францияда бир соат меҳнат учун — €36,5, Германияда — €35, Австрияда — €34,9 тўлашади.

Буюк Британияда иш соати қадри Европа иттифоқидаги ўртача кўрсаткичдан паст — €26,3 (ЕИда — ўртача €26,6). Словения (€18,3) ва Греция (€16,1) рўйхатнинг ўртасида.

Соатига 10 евродан кам тўланиши фақат собиқ социалистик лагерь мамлакатларида кузатилмоқда: Польша ва Венгрияда — €9,9 дан, Латвияда — €9,7, Литвада — €9,2, Руминияда — €6,5, Болгарияда — €5,3. Рўйхатнинг охирида ҳам шу мамлакатлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг