Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунларида ҳам илиқ ҳарорат давом этадими? «Ўзгидромет» изоҳи

Дам олиш кунларида ҳам илиқ ҳарорат давом этадими? «Ўзгидромет» изоҳи

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун ва эртага республика бўйича об-ҳавони паст босим майдони белгилайди. Бундай вазиятда Эрон ҳудудларидан жуда қуруқ ва илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиққача, жанубда 22 даража илиққача, кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 10-12 даражага юқори бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг натижасида булутлилик зичлашади ва кундуз куни ҳаво ҳарорати 13-16 даража илиққача бироз пасаяди, кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Аммо бундай ҳарорат ҳали ҳам иқлим меъёрларидан 5-7 даражага юқоридир.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари бўйича қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Бироқ, бу иссиқ ҳали баҳор эмас. Кейинги ҳафтада яна совуқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг