Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда иссиқ ҳарорат кузатилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда иссиқ ҳарорат кузатилади

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Сўнгги кунларда мамлакатимиз ҳудуди бўйича июль ойининг боши учун меъёрий қийматлардан 4-6° га юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилммоқда. Бу ҳодиса Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши билан боғлиқдир.

Бугун республикамизнинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Дам олиш кунларида эса юртимизда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити сақланиб қолади, ҳаво ҳарорати кечалари 24-27°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44° гача атрофида бўлади. Шамолнинг 15-20 м/с тезликкача кучайиши сақланиб қолади.

Республикамизнинг айрим тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланиши оқибатида куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг