Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари кечаси ҳарорат 12-15 даражагача тушиб кетади

Дам олиш кунлари кечаси ҳарорат 12-15 даражагача тушиб кетади

Фото: Xabar.uz

Сентябр ойининг биринчи ҳафтаси давомда сақланиб турган, ҳаво ҳарорати меъёрдан 2-5° га юқори бўлган узоқ давр кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, Ўзбекистонга биринчи кузги совуқ кириб келди.

8 сентябрда республиканинг шимолига антициклон кириб келиши бошланди, у Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво олиб келди. 9 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудини қамраб олди, ҳарорат кечалари 14-17° гача, шимолда 8-13° гача, кундуз кунлари 27-32° гача пасайди.

Гидрометеорология хабарига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудига совуқ оқим кириб келиши давом этади ва кундуз кунги ҳарорат 24-27° гача пасаяди ва ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4° га паст бўлади. Республиканинг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳааво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Aйрим жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Шанба ва якшанба куни совуқ антициклон таъсири ҳисобига ҳарорат кечалари 12-15° гача пасаяди, кундуз кунлари еса аста-секин исийди ва якшанба куни ҳарорат 27-30° гача кўтарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг