Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади
![Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади](https://static.xabaruz.com/crop/3/8/720_460_95_3852022820.jpg)
Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 15-17 март кунларига об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.
Республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво дам олиш кунларида сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 март якшанба куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Шанбадан якшанба ўтар кечаси республика бўйича баъзи жойларда бироз совуқ сақланиб туради, якшанба куни ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача кўтарилади. Якшанба куни кундузи эса ҳаво 15-20 даража илиққача исийди.
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.
Дам олиш кунлари тоғларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтимизда 16-17 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат: шанба куни кундузи 13-15 даража илиқ; якшанба куни кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter