Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари бироз иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутиляпти

Дам олиш кунлари бироз иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутиляпти

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Бугун Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат фони ушбу куннинг меъёрий қийматларига яқин бўлади ва 32-35° ни ташкил этади.

Дам олиш кунлари қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 14-17°, кундуз кунлари 33-35° ни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг