Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даҳонинг болалари: Лев Толстой меросхўрларининг тақдири қандай кечди?

Даҳонинг болалари: Лев Толстой меросхўрларининг тақдири қандай кечди?

Лев Толстой хотини ва болалари билан, 1903 йил 28 август.

Лев Николаевич Толстой — рус ёзувчиси.  1828 йил 28 августь (эски сана бўйича 9 сентябрь), Тула губернияси Ясная Поляна қишлоғида таваллуд топган — 1910 йил Ясная Полянадан бош олиб чиқиб кетади ва йўлда шамоллаб, вафот этади. Ясная Полянада дафн этилган).

Россиядаги кадимий дворянлар сулоласидан, граф. Петербург Фанлар Академияси мухбир аъзоси (1873), фахрий академиги. (1900). 1844—47 йилларда Қозон университетининг араб-турк ва ҳуқуқшунослик факультетларида ўқиган. 

Ўтган йили Лев Толстой таваллуд топганига 193 йил тўлди. Толстой ҳаёт йўли, ижоди, унинг асарлари тақдири ҳақида кўпчилигимиз маълумотга эгамиз. Бироқ унинг оиласи, фарзандалари тақдири ҳақида кам сонли кишилар билса керак. Бугун сизга адибнинг фарзандлари тақдири ҳақида маълумот тақдим этамиз.

София Андреевна Берс билан турмуш қурган  адибнинг 13 нафар фарзандидан атиги 8 нафари вояга етган, уларнинг тақдири нима бўлган, тарих ва адабиётда қандай из қолдирди? Ушбу мақола орқали сизга бу ҳақда маълумот тақдим этамиз.

Сергей Лвович Толстой, 1863 йилда туғилган.

Тўнғичи ўзининг истеъдоди ва ёзувчининг акаси Николай Николаевичга ўхшашлиги билан отасини жуда хурсанд қилган.  У уйда фан асосларини ўрганди ва кейинчалик Тула гимназиясида ўқишга кириш сертификати учун имтиҳонлардан аъло даражада  топширган.  Мураккаб нефт мойлари бўйича илмий ишини ажойиб тарзда ҳимоя қилиб, Москва университетини фан номзоди унвони билан тамомлаган.  Шу билан бирга, у нафақат рақс техникасини, балки назария, гармония, рус миллий қўшиқларини ҳам ўзлаштириб, мусиқани такомиллаштирди.

 Сергей Лвович Толстой.  / Фото: www.tolstoy.ru

Сергей Лвович истеъдодли бастакор, мусиқий этнограф, мақолалар ва ўқув материаллари муаллифи сифатида машҳур бўлди.  У Москва консерваториясининг фаҳрий профессори эди.  Шундан сўнг у отаси қолдирган меросини асраб-авайлаш билан шуғулланди, С.Бродинский тахаллуси билан мусиқанинг Лев Толстой ҳаётидаги ўрни ҳақида хотиралар ва мақолалар ёзди.  У ҳар ёзни Ясная Полянада ўтказарди.  У икки марта уйланган, биринчи никоҳидан ўғил фарзанди бўлган. Сергей Лвович 84 ёшида Москвада вафот этди.

 Татяна Лвовна Сухотина (Толстая), 1864 йилда туғилган.

Лев Толстой Татяна билан алоҳида яқинлиги ва унинг атрофида қувноқ, хайрихоҳ муҳит яратиш қобилияти ҳақида ёзиб қолдирган.  Татяна Москва рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва архитектура мактабида таҳсил олган.  Кейинчалик у отасининг 30 га яқин график портретларини чизган. Татяна отасидан ёзувчи истеъдодини мерос қилиб олиб, 14 ёшидан бошлаб ўзи учун кундалик дафтар тутиб, бир қатор очерк ва хотиралар битган.  У Толстой уй-музейининг қўриқчиси эди.

1870 йил Лев Николаевичнинг болалари: Иля, Лев, Татяна ва Сергей.  / Фото: Ясная Поляна кўчмас мулк музейининг ёдгорлик бўлмаган фондидан.

1925 йилда у округ зодагонларининг раҳбари ва биринчи Давлат Думаси депутати Михаил Сухотиннинг никоҳида туғилган қизи Татяна билан чет давлатга кўчиб кетди. Татяна Лвовна 85 ёшида Римда вафот этган.

 Л.Н.  Толстой ўғли Иля Лвович билан.  1903 йил / Сурат: С.А.  Сергеенко, www.litena.ru.

Иля Лвович Толстой, 1866 йилда туғилган. Иля болалигида ота-онасига жуда кўп муаммоларни келтириб чиқарди, мунтазам равишда ўзига қўйилган тақиқларни бузди ва заррача бўлсада илм-фанга даҳлдорлик ҳиссини кўрсатмади.  Бироқ, уни Лев Толстой энг қобилиятли адабиётчи деб ҳисоблаган.  У ўрта мактабни тугата олмади, ҳарбий хизматда бўлди, кейин мансабдор шахс, мулкларни тугатиш агенти бўлиб ишлади, банкда хизмат қилди. Америкада  ижод намуналари турли нашларда фаол нашр қилинганига қарамасдан, асосий даромади отасининг ижоди ҳақидаги маърузалари орқали эди.

У икки марта турмуш қурган, София Философова билан биринчи никоҳида етти фарзанд туғилган.  67 ёшида Америкада саратон касаллигидан вафот этган.

 Лев Лвович Толстой, 1869 йилда туғилган. 

Ёзувчининг учинчи ўғли отасидан кўра кўпроқ онаси билан яқинроқ эди.  Кейинчалик оилавий низоларда доимо онасининг тарафини олиб келган.  Лев Лвович ўзи ҳақида жуда зиддиятли деб ёзган. Онаси София Андреевна унинг асабийлигини ва қувноқ эмаслигини таъкидлаган.

Унда илм-фанда алоҳида бир иқтидор кўринмади, балки адабий истеъдод, мусиқа ва бадиий истеъдод билан кўзга ташланди.  У болаларга бағишланган кўплаб асарлар, отаси ҳақидаги хотиралар муаллифи сифатида тарихда ўз изини қолдирди.  1918 йилдан бошлаб Швецияда яшай бошлади. Икки марта турмуш қурди, Дора Вестерлунд билан биринчи никоҳида 10 фарзанд туғилган, иккинчисида Марианна Солская билан кечган никоҳидан бир ўғил фарзандли бўлган.  1945 йилда Швецияда вафот этган.

 Мария Лвовна Оболенская (Толстая), 1871 йилда туғилган.  Сурат: www.persons-info.com

Мария болалигидан касалманд бола эди.  У адиб меҳр-муҳаббатининг  ташқи белгиларини кўрсатган, завқланиши мумкин бўлган болаларининг ягонаси эди.  Қиз онаси билан муносабатларда айтарли илиқлик ўрнатмади, лекин болалигидан отасининг содиқ ёрдамчиси, ҳамроҳи ва севимлисига айланди.  Мария Лвовна таълим ишлари билан шуғулланган, энг кўп вақт ва шижоатини муҳтожларга ёрдам беришга сарфлаган. Ясная Полянада 35 ёшида пневмониядан вафот этган.

 Андрей Лвович Толстой, 1877 йилда туғилган. Сурат: www.interesno.cc

Пётр, Николай ва Варваранинг ўлимидан кейин туғилган кичик болаларни тарбиялашда Лев Николаевич жуда кам иштирок этди.  Бу уларни севмасди, дегани эмасди. Онаси Андрейни ўзгача яхши кўрар эди.  Аммо у ўзининг жуда эркин турмуш тарзи, шароб ва аёлларга ишқибозлиги билан отасини жуда кўп ранжитди.  Андрей Лвович ҳеч қандай алоҳида истеъдод кўрсатмади, у рус-япон урушида қатнашди, ярадор бўлди ва жасорати учун Георгиевский хочи билан тақдирланди.  Худди мана шунинг ортидан юқори мартабали амалдор лавозимни эгаллади.

У икки марта уйланди, иккита никоҳдан учта фарзандли бўлди.  Сепсис (қон таркибидаги зарарли микроблар вақти келиб бутун танани заҳарлаши) натижасида 39 ёшида Петроградда вафот этди.  Ўлимидан бироз олдин у башоратли туш кўрди ва у тушида ўзининг дафн маросимида қатнашгани ҳақида айтиб ўтган.

Михаил Лвович Толстой, 1879 йилда туғилган. / Фото: www.report.if.ua

Мусиқий истеъдод ва мусиқа ёзиш истаги Михаилнинг ҳаётида ўз аксини топмади.  У ҳарбий йўлни танлади, Биринчи жаҳон урушида қатнашди.  1920 йилда у чет элга кўчиб кетди.  Сўнгги йилларини Марокашда ўтказди, у ерда ўзининг ягона асари «Митя Тиверин» (Михаил Лвовичнинг Ясная Поляна ҳаёти ҳақидаги хотиралар)ни ёзиб тугатди.  Унинг ягона никоҳидан  9 фарзанд туғилган. 65 ёшида Марокашда вафот этган.

 Александра Лвовна Толстая.  / Фото: www.lj-top.ru

Александра Лвовна Толстая, 1884 йилда туғилган.

Ёзувчининг кенжа қизи 16 ёшида отасининг шахсий котиби сифатида фаолият олиб борди.  Кўпчилик унинг истеъдодини ва ҳаётга жиддий муносабати ҳақида айтиб ўтишган.  Биринчи жаҳон урушида кўнгилли сифатида қатнашган, ҳарбий тиббий отряднинг бошлиғи бўлган.

1920 йилда у ҳибсга олинган ва уч йилга ҳукм қилинди, муддатидан олдин озод қилинганидан кейин Ясная Полянага қайтиб, 1924 йилда музей куратори ва бир вақтнинг ўзида маърифий ишлар билан шуғулланган.  1929 йилда Америкага кўчиб кетган.  У фаол равишда маърузалар ўқиган, отаси ҳақида хотиралар ёзган, Толстой фондини яратиб, уни бошқарган. У рус муҳожирларининг АҚШда жойлашишга астойдил ёрдам кўрсатган.

Унинг советларга қарши баёнотлари сабабли ҳатто музей экскурсияларида ҳам унинг исмини тилга олиш тақиқланган, у иштирок этган фотосуратлар ва кинохроникалар кўргазмалардан бутунлай олиб ташланган. Александра Лвовна 95 ёшида Америкада вафот этган.

Нуриддин Зиё Тўрақулов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг