Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дачада «дам олдирган» фирибгар ушланди

Дачада «дам олдирган» фирибгар ушланди

Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Тошкент шаҳрида яшовчи Р.А. ички ишларга арз қилди. Айтишича, Olx .uz сайтида кунлик «Дача Чимган» номли эълон бўйича номаълум шахс  билан Telegram орқали боғланган, ҳовлини ижарага олиш учун олдиндан тўлов сифатида унга 700 000 сўм ўтказиб берган. Кўрсатилган манзилга борганида эса номаълум шахс у билан алоқани узиб, телефон рақамларини блоклаб қўйган...

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик  қилиб пулларни ўзлаштирган шахс Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Д.Ф. (1999 й.т.) бўлиб чиқди.

Д.Ф. фирибгарликни касб қилиб олган экан, олдин ҳам бошқа бир нечта кишиларни алдаб, пулларни еб кетган.

Д.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг