Цукербергнинг Threads иловаси Евроиттифоқда блокланди
Марк Цукербергнинг Meta компаниясига тегишли ва Twitter платформасига рақобатчи деб қаралаётган Threads иловаси Европа иттифоқи давлатларида блокланди.
Энди европалик фойдаланувчилар VPN хизматлари орқали ҳам ушбу иловадан фойдалана олмайдилар.
Европа иттифоқи қонунларига кўра, компаниялар шахсга доир маълумотларни тўплаш заруриятини қонуний асослашлари керак бўлади. Threads билан эса бу қийин масала. Чунки бу дастур нафақат контактларни, балки кўриш ва қидирув тарихи, жойлашув ҳамда тўлов маълумотлари кабиларни тўплайди.
Шунингдек, платформадаги аккаунтни ўчириш учун Инстаграм аккаунтни ҳам ўчиришга тўғри келади.
Илова ҳозирда юздан ортиқ мамлакатларда, жумладан, Буюк Британия ва АҚШда ўз фойдаланувчиларига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter