Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Цукерберг энг бой кишилар кучли ўнлигидан тушиб кетди

Цукерберг энг бой кишилар кучли ўнлигидан тушиб кетди

Фото: «Inc. Russia»

«Meta» компанияси асосчиси Марк Цукерберг дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида 12-ўринга тушиб қолди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Воқеа пайшанба куни унинг компанияси акциялари қиймати кескин пасайиши оқибатида юз берди.

Бир суткада 29,7 млрд. доллар (-25,9 фоиз) йўқотган Цукербергнинг бойлиги ҳозирда — 84,8 млрд. доллар. Бир кунда катта бойликдан маҳрум бўлиш бобида фақат Илон Маск Цукербергдан олдинда. «Tesla» асосчиси ўтган йили бир кечада 33 млрд. долларидан айрилиб қолганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг