COVID-19дан кейин кўп нарса ўзгаради
Мутахассисларнинг фикрича, коронавирус пандемияси ортидан ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди. Хусусан, олий таълим соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Бу борада қатор экспертлар ўз хулоса ва қарашларини билдиришмоқда.
Қуйида халқаро талабалар фаолияти билан шуғулланувчи мутахассис Маргаритэ Денниснинг олий таълим Covid-19 вирусидан кейин қандай ўзгариши борасидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин. У ушбу соҳада қарийб 25 йиллик тажрибага эга.
Маргаритэ Деннисга кўра, Covid-19 дан кейин таълим соҳасида камида бешта ўзгариш рўй беради.
- Етказиб беришни Хитойдан узоқда диверсификация қилиш.
Бугунги кунда, турли товар муҳсулотлари қатори дунё миқёсида талабалар алмашинув занжири ҳам узилиб қолди. Бу, ўз навбатида, келгусида диверсификацияни талаб қилади.
Dun & Bradstreet маълумотларига кўра, жаҳонда қарийб беш миллионга яқин компаниялар хитойлик етказиб берувчиларга эга. Covid-19 эса, Хитой етказиб берувчиларига нисбатан ишончсизлик ва хавфсирашни келтириб чиқарди. Жумладан, Apple, Amazon, Microsoft ва кўплаб япон компаниялари Хитойдан бошқа мамлакатлар орқали етказиб бериш занжирини диверсификация қилишга интилишмоқда.
Қолаверса, дунё бўйлаб хитойлик талабалар сонига боғлиқ бўлган коллеж ва университетлар, хусусан Австралия, Канада, Янги Зеландия ва АҚШ сингари давлатлар ўз ҳудудида хитойлик талабаларнинг ўн йиллар давомида камайиб боришини кутишади. Эътиборлиси, 370 000 минг талаба ёки Қўшма Штатлардаги жами халқаро талабаларнинг 33,7 фоизи Хитойдан.
Хитойлик талабалар қабул қилинишининг қисқариши аллақачон Австралия, Янги Зеландия ва Канада иқтисодиётига таъсир кўрасатди.
Шунингдек, Халқаро таълим институти маълумотларига кўра АҚШ коллежлари ва университетларининг тўртдан уч қисмида бу йил коронавирус туфайли ходимларни ишга қабул қилишида салбий кўрсатгични келтириб чиқарган. Бу ҳам олий таълим жамоатчилигига хитойлик талабалар сонига боғлиқлик борасида катта сабоқ бермоқда.
Африка, Осиё ва Австралиядан келган талабалар ўртасида QS томонидан ўтказилган сўровда ҳар 10 кишидан учтаси вирус туфайли ўз режаларини ўзгартирганини айтишган.
- Онлайн ўрганиш учун кенгроқ имконият.
Шахсий ўқитишни тўхтатиб қўйган, тугатган ёки уни онлайн ўқитиш билан алмаштирган коллеж ва университетлар сони ҳар куни кўпайиб бормоқда.
Эндиликда, онлайн ва MOOC орқали ўрганиш имкониятларининг оширилиши ҳамда зарурати рад этилмайди. Бинобарин, ОТМ маъмуриятлари таълим олишнинг қайси қисми жонли равишда, яъни аудиторияда ва қайси қисми онлайн тарзда таклиф этилишини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқдалар.
- Онлайн йўллаш усулларини татбиқ этиш.
Ишга, ўқишга қабул қилиш ва амалиёт ўташ тартиби ўзагаради. Деярли барча Осиё мамлакатларида имтиҳонлар кечиктирилди. Ўз навбатида, бу биринчи курсга қабул қилинувчи абитуриентларнинг 2020 йилнинг кузги қабулига ҳам таъсир қилади. Масалан, биргина Хитойнинг SAT, TOEFL, GRE ва GMAT имтиҳонларини бекор қилиши кузги семестрда бўлажак хитойлик бакалавр ҳамда магистрларнинг АҚШ ўқув юртларига киришида маълум қийинчиликлар туғдириши турган гап.
Шу билан бирга, келгусида ўқув маъмурияти томонидан бўлажак талабалар билан интернет орқали танишиш ва мулоқот олиб бориши такомиллашади. Бу борада мурожаатларни қабул қилишнинг мослашувчан муддати ва малакавий маълумотларни баҳолаш қайта кўриб чиқилади. Чунки, қабул қилиш тартибининг аввалги алгоритмлари энди ишламаслиги мумкин. Йўналишларнинг анъанавий дастурлари ҳам ўз кучини йўқотади.
Нунзио Қуасқуареллига кўра, глобал олий таълим сектори талабномаларни топшириш муддати ва кечикув ҳолатларини қайта давом эттириш учун мослашувчан бўлиши керак.
- Телеконференциялар аҳамияти ошади.
Covid-19 вируси тарқалиши ортидан аксарият компания, коллеж ва университетлар ўз ходимлари учун барча зарур бўлмаган хорижий сафарларни таъқиқлаб қўйди. Бу телеконференцалоқа имкониятлари аҳамиятини оширади. У узоқ масофаларга бўлган сафарлар эҳтиёжини қисман ўзгартириши мумкин. Чунки ўқитувчилар ва маъмурларнинг стажировка ва илмий конференциядаги иштироки баҳоланиб келинган ва бундан кейин ушбу баҳолаш ҳам қайта кўриб чиқилади.
- Талабалар уйга яқинроқ жойда ўқишни танлашади.
Эндиликда, кўплаб талабалар ўз яшаш ҳудудига яқинроқ ОТМларда ўқишни афзал кўришади. QS томонидан нашр қилинган ҳисоботга кўра, осиёлик бўлажак талабалар минтақавий университетларга учинчи даражали ўқиш сифатида мурожаат қилишлари мумкин.
BMI махсус лойиҳалар директори Спенсер Хокесга кўра, осиёлик талабалар кўпроқ ўз қитъасида ўқиш истаги пайдо бўлишининг аниқ тенденциялари мавжуд. Бу аллақачон рўй бермоқда ҳам. Айни пайтда, Малайзия хорижий талабалар энг кўп таҳсил оладиган Осиёдаги етакчи мамлакатларидан бири сифатида кўрилмоқда.
IDP Connect вакили Сайман Эмметтнинг The PIE Newsга айтишича, осиёлик бўлғуси талабаларнинг катта қисми Малайзия, Жанубий Корея ва Сингапурда ўқиш имкониятларини ўрганишмоқда.
Бир сўз билан, келажакни олдиндан айтиб бўлмайдиган бугунги даврда иқтисодиёт ва олий таълим учун янги модел пайдо бўлиши, шубҳасиз. Covid-19 вируси одамлар дунёқарашини ўзгартириши ва турфа хил фикрлашни талаб қиладиган янги дунё тартибини яратади. Ўзгараётган меҳнат бозорлари учун талабалар ҳам қайта мослаштирилади.
Маълумот учун, 1665 йил Кембриж университети вабо туфайли ёпилган. Натижада Исаак Нютон уйдан туриб ишлашга мажбур бўлади. Бунинг ортидан у бутун олам тортишиш қонунини кашф этган ва қонун ёрдамида сайёраларни текширишга киришган.
Нурилло Тўхтасинов таржимаси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter