COVID-19 эпидемияси бошқалардан кўра эртароқ тугайдиган мамлакат маълум бўлди
Швеция COVID-19 пандемияси тугаши учун зарур бўлган 60-70% иммун кўрсаткичига биринчи бўлиб эришадиган давлатга айланиши мумкин. Бу ҳақда шифокор-иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов РИА «Новости»га маълум қилди.
«Мисол тариқасида ҳамма Швецияни келтиради. Ажойиб манзара — вирус эркинликка чиқариб юборилган. Эпидемия ўзи тўхтайдиган иммун натижага эришиш учун бу яхши чора», — деди Жемчугов.
Унинг сўзларига кўра, Швеция ҳукумати ўзининг тиббиёт сифатига тўлиқ ишонгани учун «секинлатмасликка ва максимал даражада тезлаштиришга» қарор қилди. Чунки уларда аҳволи оғир беморларни қутқариш учун ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратлар, реанимация хоналари ва дори-дармонлар етарли. Экспертнинг таъкидлашича, қиролликда жуда кўп коронавирус ҳолати қайд этилди, шунга қарамай, вафот этганлар сони кам.
«Менимча, Швеция биринчи бўлиб 60-70% (иммун қатлам)га эришади. Шундан сўнг ҳеч ким касал бўлмайди, ҳамма касалликни бошидан ўтказган бўлади», — дея таъкидлайди Жемчугов.
Мутахассиснинг фикрича, бундай кўрсаткичга етганда пандемия одатда тугайди.
Бироқ карантиндан бош тортиш барибир иқтисодий йўқотишларга олиб келди. Иккинчи чорак якунига кўра Швеция ялпи ички маҳсулоти 7,7%га камайди. Бу 1982 йилда ҳисоб-китоб жорий этилгандан бери рекорд даражада пасайиш ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter