COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган — олимлар

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган, АҚШ олимлари шундай хулосага келишди.
Тадқиқотчилар 800 мингта «медкарта»ни таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, коронавирусни бошдан ўтказган одамларга вируслар, замбуруғлар ва бактериялар 50 фоиз кўпроқ юқмоқда. Уларда касалликлар оғирроқ ва узоқроқ кечяпти, айниқса, ўпка ва нафас йўллари азият чекмоқда.
Бунга сабаб — ковиднинг узоқ таъсир қилувчи оқибатлари, орадан вақтлар ўтиб ҳам у иммун тизимини емиришдан тўхтагани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter