Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19 билан касалланишлар рекорди янгиланди

COVID-19 билан касалланишлар рекорди янгиланди

Фото: «EADaily»

Жаҳонда 24 октябрь куни коронавирус билан касалланиш бўйича 465,3 мингта ҳолат қайд этилди. Бу пандемия давридаги рекорд кўрсаткич эканлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан таъкидланган.

ЖССТ сайти маълум қилишича, бунгача энг катта рекорд бир кун аввал, 23 октябрда қайд этилганди — 423,8 мингта ҳолат.

Кунлик касалланишлар энг кўп АҚШ (72,3 минг), Ҳиндистон (53,3 минг) ва Франция (32,4 минг)да кузатилган.

Умумий ҳисоблаганда жами касалланганлар сони сайёрамизда 42 млн. нафарга етган, беморларнинг 1,1 млн.дан ортиғи вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг