COVID-19 аломати мудҳиш касаллик белгиси ҳам ҳисобланади
Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассисларининг таъкидлашича, COVID-19 аломатларидан бири — тинимсиз йўтал одамнинг ўпка саратонига чалинганлигидан далолат бериши мумкин. Бу ҳақда «Express» нашри хабар бермоқда.
Шифокорларнинг ҳисоб-китобларига кўра, саратон касаллиги жуда эрта босқичда аниқланган одамлар ушбу хавфли хасталикнинг тўртинчи босқичида ташхис қўйилганларга қараганда яна беш йил кўпроқ яшаш имкониятига эга бўлишади.
Шу билан бирга, тадқиқот натижаларига қараганда, Жанубий-Шарқий Aнглиядаги одамларнинг қарийб ярми уч ҳафтадан кўпроқ давом этадиган йўтал ўпка саратонининг аломати бўлиши мумкинлигини ҳатто билишмайди ҳам.
Икки-уч ҳафта давом этадиган йўталдан ташқари, саратон касаллигининг белгиларига кўкрак қафаси инфекциялари, қон туфлаш, нафас олганда ёки йўталганда оғриқ пайдо бўлиши, нафас қисиши, чарчоқ ёки қувват етишмаслиги, иштаҳа йўқолиши ёки сабабсиз вазн ташлаш киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter