Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чўл Манхеттени» нураб бормоқда (фото)

«Чўл Манхеттени» нураб бормоқда (фото)

Шаҳарнинг қуш парвози баландлигидан кўриниши.

ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган Яманнинг Шибам шаҳридаги бинолар айни дамда қулаш хавфи остида. Бунга минтақадаги сув тошқинлари ва ёғингарчиликлар сабаб бўлмоқда. Қадимги лой-ғиштли осмонўпар бинолари туфайли шаҳар «Чўл Манхеттени» деб номланган.

БМТ Яманнинг 2014 йилдан бери дунёдаги энг ёмон гуманитар инқирозлардан бири билан курашини тасвирлайди: Шибам шаҳри Яман марказидаги Вади-Ҳадрамаут водийсидан юқорида жойлашган. Ажойиб барпо этилган бу қадимий шаҳар энди омон қолиш учун курашмоқда. Қуёшнинг кучли нурларидан шаҳар деворлари ва томлари аста-секин нураб боряпти. Маблағ етишмаслиги ва ишчи кучи йўқлиги боис бу нодир иншоотларни тиклаш имконсиз эди.

– Шаҳар худди бирор фалокатга учраганга ўхшайди, бошқа изоҳ йўқ, – дейди пойтахт Санадан 480 километр (300 мил) шарқда жойлашган шаҳарнинг маҳаллий амалдорларидан бири Абдулваҳоб Жобир.

Унинг айтишича, ҳозирда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қирққа яқин биноларни қайта тиклашга қаратилган 194000 долларлик фавқулодда вазиятларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилмоқда.

– Баъзи қийинчиликлар бор, – дейди Абдулваҳоб Жобир. – Стандартларга жавоб берадиган маҳаллий малакали ишчи кучи етишмаслиги сабабли ишлар суст кетяпти.

Шибам Ямандаги Ҳадрамаут вилоятининг лой-ғишт меъморий ўтмишини тасдиқловчи учта тарихий маскандан биридир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг