Чироқчидаги хароба мактаб ўқувчилари бошқа жойга кўчирилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар қилишича, Чироқчи туманидаги хароба мактаб ўқувчилари бошқа бинога кўчирилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларини аттетациядан ўтказиш жараёнини назорат қилиш, ўқувчилар билимларининг давлат стандартига мослигини таҳлил қилиш ва бошқа қатор вазифалар ижроси билан танишиш мақсадида борган.

Ўрганишлар жараёнида 2006 йилда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган Чироқчи туманидаги 31-сонли умумтаълим мактабининг филиалида таҳсил олувчи 37 нафар ўқувчи учун умуман шароит яратилмагани ҳамда ўқувчиларнинг хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган ва зудлик билан муаммога ечим изланган.
Шу куннинг ўзида мазкур мактаб филиали ўқувчилари бошқа бинога — туман ҳокимининг фармойишига биноан Чироқчи қишлоқ хўжалик ва касб ҳунар коллежининг Қорабуруғ филиалига кўчирилди.
Шу каби ҳолатларда инспекциянинг ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ишонч телефон: (0371) 231-07-53 (Ички рақам — 10-24)

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter