Чироқчида фермер хўжалиги ерини эгаллаб, уй қуриб олганлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан туман кадастр бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «Мустақиллик» МФЙдаги «Б.Ж» фермер хўжалигига «Пахта-ғаллачилик» ва «Чорвачилик-боғдорчилик» йўналиши учун ижарага берилган ер майдонининг 48 сотихини 4 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қураётганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter