Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ давлат педагогика институтида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи очилди

Чирчиқ давлат педагогика институтида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи очилди

Фото: Edu.uz

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида Ўзбекистон ва Тошкент вилояти тарихига оид қўлёзмалар, осори-атиқалар, тарихий ҳужжатлар ўрин олган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ташкил этилди.

Музей саккиз бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлимда тарихий далилларга асосланган ҳужжатлар, фактлар ўрин олган. Музейидаги барча тарихий манбалар халқ орасидан, қатағон қурбонлари оиласи, авлодлари томонидан тақдим этилган ва музейда архив ҳужжатларидан олинган тарихий манбалар билан бойитилган.

Музейнинг Совет ҳокимиятининг коллективлаштириш ва «қулоқлаштириш» сиёсати, унинг фожиали оқибатлари бўлимида Тошкент вилоятига сургун қилинган «қулоқ»лар ҳақида маълумотлар келтирилган. 1980 йиллардаги қатағонлар. «Пахта иши» компанияси бўлимида «пахта иши» бўйича ноҳақ жабрланган шахслар ҳақида маълумотлар берилган. Мазкур бўлимдан Тошкент вилоятига оид айрим маълумотлар, экспонатлар ўрин олган.

Жумладан, Ислиддин Ҳайдаров (Тошкент вилояти Пискент туманида «Гулистон» жамоа хўжалигида 1951-1986 йилларда раислик қилганлиги, «Пахта иши» туфайли ноҳақ қамалганлиги); Турсуной Ҳабибуллаева (Тошкент вилояти, Пискент тумани «Охунбобоев» хўжалигида агроном бўлиб ишлаганлиги ва озодликдан маҳрум этилганлиги); Тузали Мусаев (Тошкент вилояти, Янгийўл тумани «Ҳамроқул Турсунқулов» хўжалигида ғазначи вазифасида ишлаганлиги) 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг