Чилонзор туманидаги кўчада ҳаракатланиш чекланиши узайтирилди
Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 6 ноябрдан 10 ноябргача Чилонзор туманидаги М.Ғафуров кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланиши ҳақида хабар берилганди.
Мазкур йўл қисмида қўшимча таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ҳаракатланишнинг чекланиши 2021 йил 15 ноябрь кунига қадар давом этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter