Чилидаги норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди
RT ёзишича, Чилидаги норозилик намойишларида ўлганлар сони 15 нафарга етгани ҳақида Чили ИИВ раҳбари ўринбосари Родриго Убилья маълум қилди.
Чили ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бутун мамлакатни қамраб олган норозилик намойишларида қатнашган 1462 кишини ҳибсга олгани ҳақида 20 октябрда хабар берилганди.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет ушбу мамлакат ҳукумати ва фуқароларини юзага келган инқирозга чек қўйиш учун музокаралар бошлашга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter