Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чили тоғларида немис олими йўқолиб қолди

Чили тоғларида немис олими йўқолиб қолди

Фото: «Русский портрет»

Чили жанубидаги Торрес-дель-Пайне миллий боғига иш юзасидан келган германиялик геолог олим йўқолиб қолди. Бу ҳақда «Regnum» немис телеканалига асосланиб хабар берди.

Трир университети ўқитувчиси ҳамда Амалий география тадқиқотлари маркази (CIGA) ходими Патагонияга тоғларда ўрнатилган магнитометрни тузатиш учун келганди. Бу ерда палеоиқлим борасида тадқиқот ўтказилмоқда. Олим сўнгги бор ҳамкасблари билан йўлдошли телефон орқали бир неча кун авал алоқага чиқиб, оғир об-ҳаво шароитида ишлаётганини маълум қилганди.

«Уни доим шунақа шароитда ишлаб келган экстремал тадқиқотчи дейиш мумкин. Ҳозир хавотиримиз чексиз, бироқ умид қиламизки, алоқада бирон-бир муаммо бўлган», — деди CIGA ходими Хуан Карлос Аравена.

Йўқолган олимни топиш учун полиция махсус бўлинмаси жалб этилган. Торрес-дель-Пайне миллий боғи Чилининг чекка жанубида бўлиб, марказий қисмида Пайне тоғлари жойлашган. Боғ ЮНЕСКО биосфера қўриқхонаси ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг