Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Chery автомобиллари Euro 5 ва Euro 6 халқаро экологик стандартларига жавоб беради

Chery автомобиллари Euro 5 ва Euro 6 халқаро экологик стандартларига жавоб беради

Автомобилларнинг бензинли двигателлари атмосферага зарарли моддалар чиқаради. Европа Иттифоқи сайёрамизни ҳимоя қилиш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида Euro 5 ва Euro 6 каби қатъий автомобиль стандартларини ишлаб чиққан. Chery автомобиллари ушбу стандартларга жавоб бериши туфайли атмосферанинг ифлосланишини камайтиришга ва ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам беради.

Euro 5 янги автомобиллар, жумладан, енгил автомобиллар, юк автомобиллари ва автобуслар учун чиқинди газлар чиқарилиши бўйича чегаравий қийматларни белгилаб беради. Унинг асосий мақсади азот оксидлари (NOx) чиқарилишини камайтиришдир. Euro 6 эса, ўз навбатида, зарарли моддалар чиқарилиши бўйича янада қаттийроқ талабларни белгилайди. Ушбу стандартга жавоб берадиган янги автомобиллар, азот оксиди (NOx) ва углеводородлар (HC) чиқиндиларини сезиларли даражада камайтириши зарур. Бунда чиқинди газларни катализаторлар ёрдамида тозалаш тизимлари каби янги технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи харидорларга Cheryнинг Euro 5 экологик синфига мансуб бўлган – ARRIZO 6 PRO (1,5 l.) ва TIGGO 8 PRO (1,6 l.) бензинли автомобилларини ҳамда Euro 6 экологик синфига мансуб – TIGGO 7 PRO (1,5 l.), TIGGO 8 PRO MAX (2,0 l.) автомобилларини тақдим этади. Ушбу моделлар ёнилғини тўғридан-тўғри цилиндрларга пуркалишини таъминловчи ва оралиқ совитилишли турбожадаллаштиргичлар билан жиҳозланган.

Бироқ шуни таъкидлаш керакки, экологик стандартларни қўллаш нафақат автомобиль ишлаб чиқарувчилардан, балки автомобиль соҳибларининг ўзларидан ҳам саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Автомобилингизнинг ҳолатини кузатиш, техник хизмат кўрсатилишдан мунтазам равишда ўтказиш ва юқори сифатли ёқилғидан фойдаланиш ўта муҳимдир.

Шундай қилиб, Euro 5 ва Euro 6 экологик стандартлари атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашнинг ажралмас қисмидир. Улар барчамиз учун тозароқ ва соғлом келажак яратишга ёрдамлашадилар. Шунинг учун, автомобиль танлашда, унинг ушбу стандартларга мувофиқлигига эътибор қатишни унутманг.

Chery Uzbekistan дилерлик марказлари мавжуд автомобиль моделларини синаш учун ноёб имкониятни тақдим этадилар! Тест-драйв ўтказиш учун талабномани ўзингизга қулай бўлган усулда: ишонч тезкор ахборот линияси телефон рақами орқали ёки веб-сайтдаги шаклни тўлдириш ёки Телеграм боти орқали қолдириш кифоя.

Chery Uzbekistanнинг расмий саҳифалари:

Тезкор алоқа линияси: +998 71 276 55 55

Website: https://cheryauto.uz

Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/

Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan

Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan

YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг