Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегараолди яйловлардан фойдаланиш тартиби белгиланди

Чегараолди яйловлардан фойдаланиш тартиби белгиланди

Жорий йил 9 октябрида Ҳукумат томонидан яйлов ерлардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритишга доир қарор қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат билан мазкур Низом чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартибини  белгиловчи боб билан тўлдирилмоқда.

Яъни, эндиликда чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан бир йилда бир маротаба шакллантириладиган рўйхатга киритилган шахслар фойдаланишлари мумкин. Шакллантирилган рўйхат эса ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига юборилади.

Ердан фойдаланиш ижара ҳуқуқи асосида амалга оширилади, молларни ўтлатишга фақатгина кундуз куни рухсат берилади.

Шахс ердан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганда Қўмита 10 кунлик муддат ичида ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларини хабардор этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг