Чегарадан қурол олиб ўтаётганлар қўлга олинди
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан ноқонуний равишда ўқ-дорилар олиб ўтаётганлар аниқланди.
Навбатдаги ҳолат, «Яллама» чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган «Грузовой фургон» русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, оғзаки сўровда маълум қилинмаган йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 2 дона 454 гр. елим идишда «TAMBOV WOLF 32» номли «Порох» ҳамда 100 дона «FETTER 12 RUS» номли гильзалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter