Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,5 млрд сўмлик смартфонлар «қўлга тушди»

Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,5 млрд сўмлик смартфонлар «қўлга тушди»

Фарғона вилояти Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уяли алоқа воситаларини яширинча олиб кирилишини фош қилди.

«Фарғона – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги KIA Bongo юк автомомбили Наманган вилоятига кириш йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг юкхонасида махсус ясалган яширин бўшлиқларга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 1 миллиард 501 миллион сўмлик 7 турдаги жами 420 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг