Сариқ нимчалилар Лондонда
Лондон марказида 60 нафарга яқин киши Вестминстер кўпригида транспортлар қатновини бир муддатга тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «The Sun» нашри хабар берди.
Гувоҳларга кўра, британ байроғини кўтариб олган бу инсонлар йўлни тўсиб, бир овоздан «Ҳозироқ Brexit!» деб қичқиришган. Уларнинг аксарияти худди Франциядаги намойишчилар каби сариқ нимчалар кийиб олган.
Полиция намойишчиларни йўлнинг машиналар қатнайдиган қисмини бўшатишга мажбур қилган. Ҳеч бир намойишчи ҳибсга олинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter