BYD ҳайдовчисига чора кўрилди
Жорий йилнинг 29 февраль куни BYD русумли автомашина ҳайдовчиси, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур видео ўрганилган. Ушбу автомашина ҳайдовчиси 2001 йилда туғилган Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТК.нинг 128⁵-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter