Буюк Британия муҳожирлар борасида талабларни кучайтиради
Британия ички ишлар вазири Жеймс Клеверлининг айтишича, вазирлик қиролликка қонуний муҳожирлар оқимини йилига 300 минг кишига камайтириш учун виза ва ишлаш рухсатномаларини олиш қоидаларини кучайтиради.
У бу ҳақда Британия парламенти Жамоалар палатасида маълум қилган.
«Мен ишчи визаларининг кўпайишини тўхтатиш ва меҳмондўстлигимиздан фойдаланмоқчи бўлганларга қарши қатъий чоралар кўрмоқдаман», деди Клеверли.
Британия Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг таклифлари 2024 йилда кучга кириши керак. Улар мамлакатдаги иш берувчи меҳнат визаси учун мурожаат қилган чет эллик ходимга тўлаши керак бўлган энг кам иш ҳақини 50 фоизга оширишни назарда тутади.
Ноябр охирида Британия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Саймон Ридли Британия ҳукуматида мамлакатга келган 17 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожирнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот йўқлигини айтганди.
Ўтган йил давомида Британия расмийлари 17 316 нафар ноқонуний муҳожирнинг бошпана сўраш бўйича сўровларини қабул қилмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter