Бухоро вилоятида қишки таътил 22 январгача узайтирилди
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий телеграм-канали хабар беришича, вилоят таълим муассасаларида ўқув машғулотлари 23 январ, душанба кунидан бошланади.
Жорий ҳафтада ҳам об-ҳавода пасайиш кузатилаётганлиги, шунингдек, ота-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, вилоятдаги мактабгача, мактаб ва профессионал таълим муассасалари, президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ўқув юртларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди, дейилади хабарда.
Бунгача Бухоро вилоятидаги мавжуд барча даражадаги таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнлари 18 январдан бошланиши белгиланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter