Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ҳокимлик биносининг томи учиб кетди

Бухорода ҳокимлик биносининг томи учиб кетди

Фото: Zamon.uz

4 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб эсган чангли шамол ва қум бўрони оқибатида Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокимлиги биносининг томи учиб кетди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди. 

Ҳокимлик вакилига тегишли бўлган «Nexia» автомашинасига бўрон вақтида қаттиқ жисмларнинг урилиши сабаб жиддий зарар етган.

Туман ҳокими Ваҳобжон Қаҳҳоровнинг айтишича, шифт ҳокимлик биносидан 20 метрча наридаги йўл ёқасига бориб тушган.

Кеча тахминан соат 17:00 лар атрофида ҳокимлик биносига ўз муаммоларини ҳал қилиш учун келаётган одамларнинг кўз ўнгида кучли қумбўрон содир бўлди. Оқибатда, бинонинг том қисмида ваҳимали кўчиш юзага келиб, учиб кетган.

Аниқланишича, туман ҳокимлиги биноси олдидаги усти ёпиқ аҳоли дам олиш ўриндиқларига ҳам жиддий шикаст етган. Ёритгичлар синиб, бинога электр энергияси етказиб берувчи барча симлар яроқсиз ҳолга келган.

Бундан ташқари, туман солиқ идораси биноси шифти ҳам қумбўронда қўпорилиб кўчиб тушган. Бир нечта аҳоли яшаш уйларининг шифтлари кўчган, кўнгилсиз оқибатлардан эҳтиётланиш учун қатор манзилларни электр энергиясидан узиб қўйишга тўғри келган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг