Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода бешикдаги бола муттасил қийноққа солингани аниқланди

Бухорода бешикдаги бола муттасил қийноққа солингани аниқланди

Фото: Болалар омбудсмани

Болалар омбудсмани котибиятига фуқаро Л.З. дан Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н. (аёл) кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб, қийнаб келаётганлиги баён этилган мурожаат ва бу ҳолатга оид видео материаллар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ички ишлар органлари олиб борган терговга қадар текширувда аниқланишича, С.Н. ўз фарзанди — 2018 йилда туғилган С.Ф. ни бешикка боғлаган ҳолатда таёқ ва бошқа жисмлар билан муттасил равишда узоқ вақт давомида (2022 йилнинг март ойларидан 2023 йил ноябрь ойигача) калтаклаб, қийнаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Н. га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми, «а,в» бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Шофиркон тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг